“Барселона” ҳимоячиси Дани Алвес жамоадоши Лионель Месси ҳақида баъзи фикрларни билдирди.
“Мессининг машғулотлардаги ҳаракатларини кузата туриб шунчаки футбол ўйнамаслигига гувоҳ бўламан. Биз у билан қалин дўстмиз. Месси шубҳасиз, дунёнинг энг кучли футболчиси. У ўзини “Барселона”нинг бир қисми деб билади. Ҳар сафар Мессининг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида гап сўзлар пайдо бўлса биз бу хабарларни кулгу билан қарши оламиз. Чунки Месси клубни тарк этишни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Унинг футбол ўйнашдан асосий мақсади “Барселона” мухлисларини шод этиш”,-дейди Алвес.