Кириш Регистрация
28/03 01:00 Барселона 3-0 Осасуна
28/03 16:45 Қизилқум 1-3 ОКМК
28/03 19:30 Навбаҳор 2-2 Андижон
28/03 20:00 Бунёдкор 3-1 Сурхон
29/03 18:00 Реал Сосьедад - Вальядолид
29/03 18:30 Насаф - Нефтчи
29/03 19:00 Венеция - Болонья
29/03 19:00 Комо - Эмполи
29/03 20:00 Машъал - Сўғдиёна
29/03 20:15 Эспаньол - Атлетико
29/03 20:30 Пахтакор - Динамо
29/03 22:00 Ювентус - Женоа
29/03 22:30 Алавес - Райо Вальекано
30/03 00:45 Лечче - Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид - Леганес
30/03 15:30 Кальяри - Монца
30/03 17:00 Хетафе - Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина - Аталанта
30/03 19:15 Барселона - Жирона
30/03 21:00 Интер - Удинезе
30/03 21:30 Валенсия - Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао - Осасуна
30/03 23:45 Наполи - Милан
31/03 00:00 Бетис - Севилья

«Навбаҳор» водий чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Навбатдаги чемпионат якунига етгач мавсум якунларига оид турли хил қизиқарли маълумотлар бериб борилмоқда. 2015 йилги чемпионатда водийнинг тўртта жамоасини олий лигада қатнашганлигидан хабарингиз бор. Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоалари иштирокидаги учрашувлар доимо муросасиз ва кескин курашлар остида ўтиб келади. Шу сабабли, юртимизда “водий дерби”ларига бўлган қизиқиш ҳар сафар юқори бўлиб келган. Аксарият клубларимизнинг мухлислари учун қолган ўйинлардар кўра водийдаги рақибларни мағлубиятга учратиш муҳим саналади. 
2015 йилги чемпионат якунларига кўра олий лигада қатнашган водий клубларининг ўзаро натижаларини ажратган ҳолда ўзига хос қизиқ бир мусобақага асос солиш мумкин. Қатнашчилар минтақаларга бўлинганда уларни кўрсаткичларида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Масалан, “Нефтчи” клуби жорий йилги чемпионат якунига кўра умумий жадвалда водийдаги барча жамоаларни ортда қолдирди. Ўзаро учрашувларда қайд этилган натижалар инобатга олинганида эса “Навбаҳор”ни пешқадам бўлганлиги ойдинлашади. Шу сабабдан қайсидир маънода “Навбаҳор”ни водий чемпиони деб аташ ҳам мумкин бўлади. Ашурматов шогирдлари водийнинг қолган жамоалари билан ўтган учрашувларда 12 очко тўплашга эришди. Бу борада фарғоналиклар “лочинлар”дан уч очкога ортда қолишди. 
Умуман олганда водий клублари ўзлари иштирокидаги ўйинларда томошабин тўплаш борасида қолганларга қараганда яхшироқ кўрсаткичга эга эканликларини амалда намойиш этишди. Хусусан, водий вакилларининг ўзаро ўтказилган 12 та учрашувини бевосита стадионларда 97728 нафар мухлис томоша қилган. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8144 нафардан томошабин дегани. Мисол учун XXIV миллий чемпионатимиздан ўрин олган 240 учрашувни ўйингоҳларда 1 260 022 томошабин томоша қилган. Ўртача ҳар бир ўйинга 5250 нафардан мухлис. Ўртадаги фарқ деярли 3000 мухлисни ташкил этмоқда. 
Қуйида ўзаро учрашувлардаги натижалар ва водий жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китобидан кейин юзага келган жадвал билан танишасиз.
1-давра
«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0 (3-тур)
«Қўқон-1912» - «Андижон» - 0:0 (4-тур)
«Андижон» - «Навбаҳор» - 3:2 (9-тур)
«Андижон» - «Нефтчи» - 0:4 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» - 0:1 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Нефтчи» - 1:2 (13-тур)
2-давра
«Навбаҳор» - «Нефтчи» - 1:0 (18-тур)
«Андижон» - «Қўқон-1912» - 1:2 (19-тур)
«Навбаҳор» - «Андижон» - 1:0 (24-тур)
«Нефтчи» - «Андижон» - 0:1 (26-тур)
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» - 2:1 (26-тур)
«Нефтчи» - «Қўқон-1912» - 0:1 (28-тур)

№ Жамоалар   Ў  Ю Д  М Т-Н О
1. «Навбаҳор»    6   4   0  2  7:5 12
2. «Нефтчи»      6   3   0  3  7:4 9
3. «Қўқон-1912» 6   2   1  3  5:6 7
4. «Андижон»    6   2   1  3  5:9 7

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:24, 04.12.2015.
Ўқилди: 2486 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz