Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Мураббий ва сардор етакчилиги ёхуд Бабаян ва Аҳмедов яна ой лауреатлари

Баҳо:
+ | -

Ноябрни юртимиз футбол ишқибозлари алоҳида интиқлик билан кутишгани аниқ. Чунки бу ойда миллий терма жамоамиз ўта муҳим иккита расмий ўйинда иштирок этди. Қолаверса, айнан ноябрда олий лига баҳслари якунига етиб, ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, лига билан хайрлашган жамоа номига ойдинлик киритилди. Айни вақтда, биринчи лига ўйинларида муваффақият қозониб, элитада қатнашиш имконини қўлга киритган клуб номи ҳам аниқланди. Шундан келиб чиқсак, ой лауреатларини аниқлашда худи шу омилларга таянишимиз тўғри бўларди.

Жумладан, гап ўтган ойда ўзининг энг яхши томонларини кўрсата олган мураббийлар ҳақида борса, шубҳасиз, миллий терма жамоа устози биринчи бўлиб эътироф этилади. Чунки Самвел Бабаян кучли босим остида қолган бўлсада, ўз шогирдлари билан ноябрда икки муҳим учрашув ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам керакли натижага эришди. Айниқса, 12 ноябрь куни КХДР терма жамоасига қарши ўтган ўйин мутахассисга бўлган ишончни орттирди. Ёдингиздами, футболчиларимиз ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичини айнан КХДР термасига қарши ўйиндан бошлаб, кутилмаганда рақибдан енгилиб қайтишганди. Бу эса ўз навбатида, термамизга нисбатан ишонч туйғусини камайтириб юборди. Бабаян эса термани мураккаб даврда қўлга олиб, ўзи бошчилик қилган сўнгги бешта ўйиннинг барида ғалабага эришди. Юқорида айтдик, булар орасида гуруҳдаги принципиал рақиб - шимолий кореяликларнинг Тошкентда ишончли ҳисобда мағлуб этилиши, айниқса, қувончли ҳодиса бўлди. Энг муҳими, Бабаян ушбу ўйин олдидан терма жамоага мухлислар ёрдами ниҳоятда зарур экани, барча бир ёқадан бош чиқармаса, натижа кўнгилдагидек бўлмаслиги хавфи борлигини очиқ айтиб, юртимиз ишқибозлари қалбларига ҳам йўл топишга улгурди. Оқибат шундай бўлдики, ҳатто Бабаянни ёқтирмайдиган мухлислар ҳам ўйин аҳамиятини тўғри тушуниб, стадионга келишди ва «Пахтакор» марказий стадиони шу куни ҳавасга арзийдиган кўриниш ҳосил қилди. Натижа эса албатта, кутилганидек бўлди - 3:1 ва корейслар мағлуб.

Атиги 350 нафар мухлис гувоҳлигида ўтган Яман термасига қарши учрашув ҳам биз учун ғоятда муҳим эди. Чунки мазкур рақиб билан Тошкентдаги «олишув»да яманликларнинг ҳимояда ўта тартибли ҳаракат қила олишига қойил қолгандик. Яхшиямки, термамиз аъзолари биринчи бўлимдаёқ уларни иккита гол билан жазолаб, майдонда ким фаворит эканини аниқ кўрсатиб бера олишди. Шу билан бирга, бош мураббийга бўлган ишонч ҳам сезиларли даражада ортди. Қисқаси, ҳар қандай ҳолатда ҳам терма жамоа манфаати биринчи ўринда туришини инобатга олсак, ойнинг энг яхши мураббийи сифатида айнан Самвел Бабаянни эътироф этишимиз лозим.

Иккинчи ўринга эса «Бухоро» устози Жамшид Саидовни муносиб деб билдик. Зеро, «Бухоро» клуби учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр бу мутахассис ўта хавфли даврда иш бошлашга чўчимади ва вазият ўта мураккаб эканига қарамай, жамоани олий лигада сақлаб қолишни уддалади. Жумладан, Жамшид Саидов шогирдлари 28-турда «Машъал» меҳмони бўлиб, уйга уч очко билан қайтишди - 1:2. Ноябрнинг бешинчи санасида ОЧЛ йўлланмаси учун курашаётган «Нефтчи» аъзолари кўҳна шаҳарга сафар қилишди-ю, аммо бухороликлардан очко ола билишмади (3:1). Ниҳоят, сўнгги турда Саидов шогирдлари ўзлари каби ниҳоятда оғир ҳолатда турган «Сўғдиёна» меҳмони бўлиб, бу ўйинда ҳам ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Шубҳасиз, бу ютуқларда мураббийнинг жуда ката ҳиссаси бор.

Мураббийларнинг кучли учлигини «Пахтакор»ни 11-чемпионликка олиб келган Нўъмон Ҳасанов якунлаб беради. Тўғри, бу танловимиз ўқувчилар орасида баҳсларга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Лекин факт шуки, «Пахтакор» клубини иккинчи даврада расман Нўъмон Ҳасанов бошқарди ва айнан унинг номи чемпион-жамоа бош мураббийи сифатида тарихда қолади.

Дарвоқе, учинчи ўринга номзод сифатида «Обод» клуби мураббийи Бобур Зуҳриддиновни ҳам мўлжаллаб қўйгандик. Зеро, Зуҳриддинов ва унинг жамоаси кичик бир маҳалла миқёсида ҳам катта футболда донг таратиш мумкинлигини барчага исботлаб беришди. Аммо барибир, ҳал қилувчи паллада чемпионлик масаласи кўпроқ тош босиб кетди.

 Футболчилар орасида эса ноябрда терма жамоанинг янги сардори - Одил Аҳмедовга тенг келадигани топилмади. Чунончи, Одил сардорлик масъулиятини ўз зиммасига олгач, унинг ўйини (айниқса, терма жамоадаги) кескин кучайди. Тўғри, Одил илгари ҳам миллий жамоа учун бор имкониятларини ишга соларди. Лекин унинг футболдаги фаолиятига катта ижобий таъсир ўтказган Самвел Бабаян термага устоз этиб тайинлангач, Одил янада «очилди». Қисқа қилиб айтганда, биз уни энди чинакамига «майдон қироли» сифатида кўряпмиз. Мисол учун, Одил КХДРга қарши ўйинда корейсларни «синдирган» гол муаллифи бўлди. Яман термаси билан ўтган Дохадаги ўйинда эса ҳар учала голга ҳаммуаллифлик қилди. Энг муҳими, унинг марказ бўйлаб ривожланувчи «рейд»ларига на корейслар ва на яманликлар қарши тура олишди. Тан олиш керак, ноябрь ойида у клуб миқёсида унчалик кўзга ташланмади. Лекин Аҳмедов робот эмас ва унинг терма жамоадаги улкан меҳнатлари ҳар қандай кишини чарчатиши аниқ. Шунга қарамай, Одил «Краснодар»да ҳам йўқолиб қолмаяпти. Масалан, 5 ноябрь куни у клубининг ПАОК устидан ғолиб чиқишига ҳисса қўшди. «Буқалар» 22-санада Россия чемпионатида «Спартак»ка мағлуб бўлишди-ю, аммо ЕЧЛнинг 26 ноябрь кунги учрашувида Дормунднинг «Боруссия»сини енгишди - 1:0. Эътиборлиси, пенальти белгиланишига сабаб бўлган ҳужумни айнан юртдошимиз бошлаб берганди.

Футболчилар орасида иккинчи ўринга энг мос номзод - Игорь Сергеев, бизнингча. У ўтган ойда тўртта ўйин ўтказди. Шулардан иккитаси «Пахтакор» сафида, иккитаси эса - терма либосида. Уни иккинчи ўринга лойиқ кўрилишига асосий сабаб - миллий чемпионатда тўпурар бўлганлигида эмас. Гап шундаки, Игорь КХДР термасига қарши ўйиннинг энг таҳликали вазиятида, яъни вакилларимиз Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб туришган бир пайтда ноқулай ҳолатда турганига қарамай, тўпга бош билан ажойиб тарзда зарба бериб, гол урди ва стадионга ишонч руҳини қайтарди. Айнан унинг голидан кейин ҳаммамиз енгил тин олдик: «Энди корейслар бизникиларни тўхтата олишмайди...». Амалда ҳам худди шундай бўлди. Миллий чемпионатдаги «Андижон»га қарши ўйин эса Игорни тўпурар бўлишига замин яратди: икки гол ва «Пахтакор» - чемпион!

Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби сафида тўп сураётган Сардор Рашидов эса бу гал учинчи ўрин билан чекланади. Сардор ҳақида кўп гапириш шарт эмас. Унинг ижобий ўзгариши термамизга ҳам, клубга ҳам қанчалик наф келтираётганини баримиз кўриб-билиб турибмиз. Кўз тегмасин! Фақат шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Сардор миллий жамоада Санжар Турсуновни захира ўриндиғига бутунлай «михлади». Бу унча-мунча футболчининг қўлидан келмасди. Сардорнинг термадаги бугунги аҳамияти ўта юқори. Лекин унинг иқтидоридан «Ал-Жаиш» ҳам бенасиб қолмаяпти. Хусусан, куз фаслининг сўнгги ойида Рашидов клубининг учта ўйинида иштирок этди ва учта гол урди. Икки марта шерикларини ажойиб узатма билан таъминлади. Бу натижа билан аслида юқорироқ ўринларга даъво қилиш ҳам мумкин эди, аммо Аҳмедов ва Сергеев ҳозирча бунга имкон беришмади.

 

мураббийларнинг ой давомидаги натижалари

№      Мураббийлар          Ў          Ю          Д          М           Т-Н

1.     Самвел Бабаян          2          2           0          0            6-2

2.     Жамшид Саидов        2          2           0          0            4-2

3.     Нўъмон Ҳасанов        2          2           0          0            7-0

 

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

№     Футболчилар        Ўйин        Дақиқа       Гол        Энг яхши

 

1.    Одил Аҳмедов            5              417              1               0

2.    Игорь Сергеев            4              360              3               2

3.         Сардор Рашидов        5          425       3          1

Изоҳ: фақат расмий ўйинлар ҳисобга олинган.

 

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

2. Александр Хомяков («Машъал»)

3. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

Апрель

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Вадим Абрамов («Локомотив»)

Май

1. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

2. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

3. Юрий Лукин («Қизилқум»)

Июнь

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон ё.т.ж.)

2. Вадим Абрамов («Локомотив»)

3. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

Июль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Вадим Абрамов («Локомотив»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Август

1. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

2. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Сентябрь

1. Самвел Бабаян (м.т.ж.)

2. Андрей Фёдоров («Нефтчи»)

3. Темур Олимхўжаев (ў.т.ж)

Октябрь

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Самвел Бабаян (м.т.ж.)

3. Жасур Абдураимов (ё.т.ж.)

Ноябрь

1. Самвел Бабаян (м.т.ж.)

2. Жамшид Саидов («Бухоро»)

3. Нўъмон Ҳасанов («Пахтакор»)

 

энг яхши ФУТБОЛЧИлар

Февраль

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Шокир Зуаги («Бунёдкор»)

3. Артур Геворкян («Насаф»)

Март

1. Сервер Жепаров («Ульсан Хюн­дай», Ж.Корея)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Владислав Иванов («Машъал»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Евгений Черемисин («Нефтчи»)

Май

1. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

2. Азизбек Ҳайдаров («Ал-Шабаб», БАА)

3. Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум»)

Июнь

1. Станислав Андреев («Пахтакор»)

2. Акмал Холматов («Нефтчи»)

3. Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

Июль

1. Достонбек Ҳамдамов («Бунёдкор»)

2. Санжар Шоаҳмедов («Локомотив»)

3. Кахи Махарадзе («Пахтакор»)

Август

1. Азамат Алланиёзов («Насаф»)

2. Игорь Таран («Шўртан»)

3. Сато Минори («Бунёдкор»)

Сентябрь

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

3. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

Октябрь

1. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

2. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

3. Артур Геворкян («Насаф»)

Ноябрь

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

3. Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар)

 

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Самвел Бабаян - 25 очко

2. Сергей Лушан - 13 очко

3. Рўзиқул Бердиев - 13 очко

4. Игорь Шквирин  - 8 очко

5. Вадим Абрамов - 7 очко

6. Мухтор Қурбонов - 6 очко     

7. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

8. Александр Хомяков - 3 очко

9. Андрей Фёдоров - 3 очко

10. Жамшид Саидов - 3 очко

11. Юрий Лукин - 1 очко

12. Темур Олимхўжаев - 1 очко

13. Жасур Абдураимов - 1 очко

14. Нўъмон Ҳасанов - 1 очко

-----------------------------------------------

Футболчилар

1. Одил Аҳмедов - 15 очко

2. Игорь Сергеев - 12 очко

3. Артур Геворкян - 8 очко

4. Сардор Рашидов - 7 очко

5. Достонбек Ҳамдамов - 6 очко

6. Жалолиддин Машарипов - 5 очко

7. Сервер Жепаров - 5 очко

8. Станислав Андреев - 5 очко

9. Азамат Алланиёзов - 5 очко           

10. Шакер Зуаги - 3 очко

11. Азизбек Ҳайдаров - 3 очко

12. Акмал Холматов - 3 очко

13. Санжар Шоаҳмедов - 3 очко

14. Игорь Таран - 3 очко 

15. Владислав Иванов - 1 очко

16. Евгений Черемисин - 1 очко

17. Баҳриддин Ваҳобов - 1 очко

18. Кахи Махарадзе - 1 очко

19. Сато Минори - 1 очко

------------------------------------------------

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

Исроил РАҲИМОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:41, 04.12.2015.
Ўқилди: 3525 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.