Каталониянинг “Барселона” клуби марказий ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри маълум қилган. Хабарларга қараганда, “Барселона” бош мураббийи шундай қарорга келган.
Луис Энрике уругвайлик ҳужумчи Луис Суареснинг бир нечта ўйинлар ўтказгани учун унга бироз дам бермоқчи. Клубнинг селекция ишлари бўлими қидирув ишларини бошлаб юборган. Жумладан, каталонияликлар нафақат футболчи сотиб олишни, балки уни мавсум охиригача ижара асосида жамоага таклиф қилишни режелаштиришмоқда.