Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доха шаҳрида Қатар терма жамоасига қарши биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида вакилларимиз 3:1 ҳисобида олдинда эдилар. Бироқ иккинчи бўлимда мезбонлар иродали ғалабага эришишди - 5:4.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида Нодир Элибоев, Константин Свиридов, Феруз Фахриддинов ва Дилшод Раҳматов гол уришди.
Ўртоқлик учрашуви
Қатар – Ўзбекистон 5:4
Голлар: Нодир Элибоев, Константин Свиридов, Феруз Фахриддинов, Дилшод Раҳматов
Ўзбекистон (Биринчи бешлик): Рустам Умаров, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Чориев, Дилшод Ирсалиев.
Клим Тюгаев, Жавлон Аноров, Дилшод Раҳматов, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Жамолиддин Шарипов, Суннат Куралов, Даврон Абдураҳмонов.
Бу икки терма жамоа ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви 10 декабрь куни ўтказилади.