«Челси» раҳбарияти Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Контенинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга қараганда, италиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг ўрнига асосий номзод ҳисобланмоқда. Конте Евро-2016дан кейин "Челси"да иш бошлашга тайёр.
Контенинг Италия терма жамоаси билан шартномаси 2017 йилда якунига етади.