Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Неймар учун 200 миллион евро?!

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби таркибни кучайтиришга жиддий тарзда киришган. Бу хақда Fichajes.com хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “қизил иблислар” жаҳон футболи тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга киришишган. Манкунианликлар “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар учун 200 миллон евро беришга тайёргарлик кўришмоқда. Бу рекорд даражадаги сумма ҳисобланади. Шу боис, каталонияликлар бразилиялик юлдуз масаласида жиддий ўйлаб кўришлари мумкин. Воқеалар ривожи “МЮ” учун ижобий якунланса, Неймар орқали “Барселона” яхшигина пул ишлаб олиши аниқ.

Айни пайтда каталонияликлар Неймар билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаб юборишган. Томонлар январда бир тўхтамга келишлари кутилмоқда. Шунингдек “кўк-анор рангликлар” “қизил иблислар”нинг 200 миллион евролик таклифини кўриб чиқишлари ҳам ҳеч гап эмас.

Маълумот ўрнида, “МЮ” вакиллари бир неча йилдан бери Гарет Бэйлни 100 лимон эвазига яна Англияга қайтаришга уринишмоқда. Лекин ҳозирча бунинг уддасидан чиқа олишмаяпти.

Манба: sports.uz
Киритилди: 23:35, 08.12.2015.
Ўқилди: 10030 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.