Бугун Чемпионлар лигасининг 6-тур доирасида "Гент" ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилади.
Ушбу жамоалар бугунга қадар Чемпионлар лигасида бир марта учрашишган. Ана шу ягона баҳсда питерликлар ўз майдонларида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
"Зенит" муддатидан олдин гуруҳдан чиқиб улгурган. "Гент" эса бугун 3 очко қўлга киритса питерликлар билан бирга кейинги босқичга йўл олади.
Факт: "Зенит" бугун ғалаба қозонса, гуруҳ босқичини 100 % лик натижа билан якунлайди.