Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Александр Андроникашвили: «Ўзбекистонда футболни жуда яхши кўришларини эшитдим»

Баҳо:
+ | -

Бу йилги мавсумда «Андижон» шарафини ҳимоя қиладиган янги футболчилардан бири, грузиялик легионер Александр Андроникашвилининг фаолиятида шубҳасиз янги саҳифа очилмоқда.

Тез орада таркибимизга қўшиладиган ушбу ўйинчи клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.

— «Андижон» клубига ўтишингиз қандай юз бергани ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

— Биласизми, ҳаммаси жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди.

— Адашмасам, сиз «Дила» жамоаси билан иккита соврин ютдингиз. Энди «Андижон» билан ҳам бирга соврин ютишни хоҳлаётгандирсиз-а?

— Ҳа, 2025 йил бу борада муваффақиятли бўлди. Мен «Андижон» билан максимал мақсадлар учун курашиш борасида қўлимдан келадиган ҳамма нарсани қиламан.

— Фаолиятингизда илк бор легионер сифатида четда тўп сурасиз. Бунгача нега легионерга айланмагансиз?

— Илгари ҳам вариантлар бор эди. Лекин мен тўғри вақтни ва тўғри танлов учун жамоани кутаётгандим. Ишончим комилки, бу қарорим муваффақиятли бўлади.

— Ўзбек футболи ва хусусан «Андижон» ҳақида нималарни билардингиз?

— Ўзбекистонда футболни жуда яхши кўришларини эшитдим. «Андижон»га келсак, уларнинг ўзгача мухлислари борлигини биламан.

— «Андижон» клубидан таклиф ҳақида эшитганингизда илк фикрингиз қандай бўлди?

— Менга кўп нарсалар ёқди. Аввало, мураббий, мухлислар, машғулот базаси ва стадион.

— Янги жамоада қайси рақамда ўйнашни хоҳлайсиз?

— Бу унчалик муҳим эмас. Лекин 6-рақам яхши бўларди. Чунки мен бу рақам билан муваффақиятли мавсумларни ўтказдим.

— Яна бир грузиялик футболчи — Ашортиа ҳам «Андижон»да тўп суради. У билан ҳам гаплашдингизми?

— Ҳа, албатта. Мен у билан гаплашдим ва Ўзбекистонда ўйнаш тажрибасига эга бўлган грузин жамоадошимга эга бўлиш жуда ёқимли.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:49, 01.01.2026.
Ўқилди: 1739 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик