Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Рўзиқул Бердиев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар Лигасининг 2016 йилги мавсумига қуръа ташланди. Ўзбекистон клублари ўзларининг гуруҳдаги рақибларини билиб олишди.

Унга кўра, қитъамизнинг энг нуфузли мусобақасида Қаршининг “Насаф” клуби “D” гуруҳида Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” ва саралаш баҳслари ғолиби (“Нафт” (Эрон) / “Ал-Жаиш” (Қатар) билан куч синашади.

“Аждарлар” жамоаси расмий сайтининг ёзишича, 2016 йилги Осиё чемпионлари лигасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев гуруҳдаги рақиблар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гуруҳимизда кучли жамоалар жамланган. Умуман бу турнирда кучсиз жамоа йўқ, -дея ўз фикрларини билдирди Рўзиқул Саъдуллаевич. – Гуруҳда бизга рақиблик қилаётган барча жамоалар ўз чемпионатларида юқори поғоналарда боришмоқда. Албатта, биз ҳам бу галги ҳар доимгиданда жиддий тайёргарлик кўрамиз. Қолаверса, ўтган йили ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашиб, тажрибамизни оширдик. Биринчи навбатда таркибимизни кучайтиришимиз лозим. Турнир бошлангунига қадар рақибларимизни янада чуқурроқ ўрганамиз. Насиб этса, бу галги баҳсларга муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз. Омад биз томонда бўлса, натижаларимизни яхшилашга уринамиз".   

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 17:35, 10.12.2015.
Ўқилди: 4620 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик