Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Левандовскининг "Бавария" билан шартномасида устама пулига оид банд йўқлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Реал" "Бавария"дан польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскини харид қилиши қийин бўлади.

Ўз вақтида "Бавария" Робертни Дортмунднинг "Боруссия"сидан эркин агент сифатида Мюнхен клубига ўтиши учун футболчига 25 млн евро тўлаган. Левандовскининг агенти шартномага устама пули ҳақидаги бандни киритмоқчи бўлган, аммо "Бавария" бунга розилик бермаган.

Унинг германияликлар билан шартномаси 2019 йилга қадар тузилган.

Ушбу футболчига ёзда "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқиш бўлди. Кейинроқ эса ОАВда "Реал" уни Карим Бенземанинг ўрнига Мадридга олиб келмоқчилиги маълум қилинди.

Охирги вақтларда эса Флорентино Перес ушбу футболчини Криштиану Роналдунинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Левандовски "Бавария" таркибида бундеслиганинг 14 ўйинида 14та гол урган. Шунингдек, у жамоа билан ЕЧЛ баҳсларидаги 6та ўйинда иштирок этиб, 7та голга муаллифлик қилган. Қолаверса, Германия кубоги доирасидаги ўйинни ҳам голсиз тарк этмаган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 19:25, 10.12.2015.
Ўқилди: 6677 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.