Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

ESPN: «Манчестер Юнайтед» Гвардиола билан музокаралар фаоллигини оширди»

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Юнайтед» Хосеп Гвардиолани жамоа бош мураббийлигига таклиф этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун курашда ҳамшаҳри «Манчестер Сити»ни ортда қолдирмоқчи.

Сўнгги вақтларда «МЮ» 44 ёшли мутахассис билан музокаралар фаоллигини оширган. Лекин клубдагилар Гвардиола билан шартнома имзолаш имкониятини қўлдан чиқарган бўлиши мумкинлигидан хавотир олишмоқда.

Ўтган ҳафтада «Манчестер Юнайтед» Луи ван Гални қўллаб-қувватлаганди, аммо бу иш Чемпионлар лигаси доирасида "Вольфсбург"га қарши муҳим ўйин олдидан амалга оширилган. Жамоа ЕЧЛдан чиқиб кетиб, АПЛ доирасида «Борнмут»га ютқазиб қўйганидан кейин (1:2) ван Галнинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

«Манчестер Сити» 3 йилдан бери Гвардиолани ўзига таклиф қилиб келаётганигақ қарамай, «Манчестер Юнайтед» испаниялик мураббий бой тарихга эга клубни танлашига умид қилмоқда. Бундан ташқари, жамоадагилар Алекс Фергюсон Гвардиолани «МЮ»га келишга кўндиришига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг «Бавария» билан шартномаси 2016 йилнинг 30 декабрига қадар тузилган. Мюнхенликлар унга янги шартнома таклиф қилишмоқда. Пеп ушбу таклиф бўйича якуний фикрини 30 декабрга қадар айтиши керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:38, 13.12.2015.
Ўқилди: 3645 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.