Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Нодир Қўзибоев хонадонида қувончли кун

Баҳо:
+ | -

Кеча “Қўқон-1912” жамоаси етакчи ўйинчиларидан бири Нодир Қўзибоев хонадонида қувончли кун бўлди. Маҳоратли ярим ҳимоячи янги ҳаёт сари қадам қўйди. Олтиариқ туманидаги “Осиё” тўйхонасида футболчининг нигоҳ тўйи ўтказилди. Ушбу маросимда мамалакатимизнинг бир қатор футбол юлдузлари ҳам иштирок этишди.

photo_2015-12-13_05-48-24

Қўзибоевлар сулоласи

Қўзибоевлар сулоласи нафақат вилоятимизда, балки бутун Республикада ўз обрусига эга десак, муболаға бўлмайди. Ушбу оила ҳам санъат ҳам спортга ошно тутинган. Шерали ака Қўзибоев санъат соҳасида самарали меҳнат қилган бўлса, унинг ўғиллари Шоирбек, Нодирбек ва Камронбеклар “миллонлар ўйини”га меҳр қўйишган. Тўнғич ўғил Шоирбек бир пайтлар “Нефтчи” сафида тўп сурган. Кенжа ўғил Камронбек эса “Пахтакор” академиясида таҳсил олди. Нодирбек ҳақида эса қуйида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

photo_2015-12-13_05-48-44

Мундиал иштирокчиси

“Қўқон-1912” сафида икки мавсумда бери тўп суриб келаётган Нодирбек Қўзибоев мундиалда иштирок этган жаоамизнинг ягона вакилидир. 2003 йилги ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон Чемпионатида Қўзибоев ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олганди. Бундан 12 йил олдин ўтазилган ушбу мундиални мухлисларимиз ҳамон мароқ билан эсга олишади.  Кимсан, Аргентина ва Испания ёшларига қарши майдонга тушиб, уларга муносиб қаршилик кўрсатиш осон эмас. Лекин ўша мундиалда вакилларимиз биз ҳеч кимдан кам эмаслигимизни исботлай олишди.

Йиллар ўтиб  Нодирбек Қўзибоев ҳаётида кўплаб ўзгаришлар рўй берди. Маҳоратли футболчи Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида ўйнади. Бир пайтлар Равшан Ҳайдаров бошқарган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлди.

Легионер сифатида Хитойда фаолият юритди.

Мана, сўнгги икки йилдирки, “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва ўзининг жарима зарбалари орқали мухлислар меҳрини қозонишга эришди.

photo_2015-12-13_05-47-52

Бахтли онлар

Юқорида айтиб ўтганимиздек, кеча Нодир Қўзибоев уйланди. Янги ҳаёт остонасига қадам қўйган футболчимизга “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлар ҳамда мухлислар номидан бахт тилаймиз. Нодирбек ва Мадинахонларнинг ҳаётлари ширин, турмушлари фаровон, мана шундай бахти онлари  бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

photo_2015-12-13_05-48-50

Тўйлар муборак Нодирек!

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:39, 13.12.2015.
Ўқилди: 4025 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.