Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси Сербиянинг "Црвена Звезда" жамоасидан 19 ёшли футболчи трансфер қилади.
"Спортски Журнал" нашрининг ёзишича, 19 ёшли ярим ҳимоячи Марко Груйич Юрген Клоппнинг қишки трансферлар вақтидаги илк харидига айланади. Манбанинг ёзишича, айни вақтда инглизлар жамоаси вакиллари Сербияга келишув жиҳатларини ҳал узил-кесил қилиш учун йўл олишган.
Хабар қилинишича, бу ёш футболчи учун мерсисайдликлар 6 миллион евро тўлашади.
Маълумот учун, Груйич "Црвена Звезда" жамоаси сафида 32та ўйин ўтказган ва 5та гол урган.
"Ливерпуль" бу футболчини сотиб олгач, 2016 йилнинг ёзига қадар ижара асосида Белградда қолдиришни мўлжаллаган.