Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Голмисиз, офсайдмисиз? (Аския)

Баҳо:
+ | -

ТЕШАВОЙ: Болтавой! Голмисиз, офсайдмисиз?

БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.

ТЕШАВОЙ: Одамни бир хурсанд қилиб осмонларга олиб чиқасизда, яна бошқа куни кайфиятни ерга уриб тушириб қўясиз, Абрамовмисиз?

БОЛТАВОЙ: Тешавой! Голмисиз, офсайдмисиз?

ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.

БОЛТАВОЙ: Кечга белгиланган тўйни олдинга суриб, кундузи ўтказишга мажбурладингиз, “аллақандай Гордон”мисиз?

ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?

БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.

ТЕШАВОЙ: Менку, тўйни олдинга сурибман, сиз эса “номаълум муддатга” қолдирдингиз, ПФЛмисиз?

ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?

БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.

ТЕШАВОЙ: Дўстлар билан чойхонада ўтирганда эҳтиёт бўлсангиз бўлармиди? Ҳар турганингизда кимнидир қўлини босиб оласиз, Пепемисиз?

БОЛТАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?

ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.

БОЛТАВОЙ: Ўша чойхонадаги гурунгларда гап-сўзингизга эътиборлироқ бўлинг. Ҳамма бир мавзудан гапирса, сиз бошқа мавзудан гап суқиб, “калла қўясиз”, Зиданмисиз?

ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?

БОЛТАВОЙ: Айтганингизман. ТЕШАВОЙ: Ҳамма кўзи билан кўриб турган нарсани “кўрмадим” деб енгмоқчи бўласиз, ҳакаммисиз?

БОЛТАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?

ТЕШАВОЙ: Айтганингизман. БОЛТАВОЙ: : Сиз билан музей айланиб бўлмасакан, “қўл текизилмасин” десаям, экспонатларни ушлаб кўрасиз. “Менга ушлаш мумкин” дейсиз, дарвозабонмисиз?

ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўмисиз, коптокмисиз?

БОЛТАВОЙ: Айтганингизман. ТЕШАВОЙ: Ўзингиз билан ҳам шаҳар айланиб бўлмасакан, кириш мумкин бўлмаган жойларнинг панжарасидан сакраб ўтиб кетяпсиз, Жимми-жампмисиз?

БОЛТАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?

ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.

БОЛТАВОЙ: Ҳамма ёмон иш қилиб қўйган одамни сўкса, қўшилиб сиз ҳам сўкасиз-да, яна тарафиниям олиб қўясиз. Сиз бир томон бўлинг: ё сўкинг, ё тарафини олинг. Ёки “яримҳимоячи”мисиз?

ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз? БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.

ТЕШАВОЙ: Одамлар “Тешавой эплолмаган ишини қўли билан қиляпти” дейишяпти, Марадонамисиз?

БОЛТАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз? ТЕШАВОЙ: Айтганингизман.

БОЛТАВОЙ: Ёшингиз бир жойга бориб қолсаям, ёшларни ҳеч тан олгингиз келмайди Пелемисиз?

ТЕШАВОЙ: Голмисиз, офсайдмисиз, тўпмисиз, коптокмисиз?

БОЛТАВОЙ: Айтганингизман.

ТЕШАВОЙ: Сал нарсага хафа бўлиб, сиқиладиган одатингиз бор. Биров хафа қилиб қўйса, унутолмайсиз, довдираб ўзингизга келмай юрасиз, олимпиячимисиз?

Рустам Сулаймонов

Манба: stadio.uz

Мухлисларни аския санъатини намойиш этишга чакирамиз.

Киритилди: 17:54, 17.12.2015.
Ўқилди: 4399 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1415]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик