Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Ҳусниддин Ғофуровнинг жамоаси “Црвена Звезда”га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод футболчи саналадиган Ҳусниддин Ғофуров айни пайтда Сербия Суперлигаси иштирокчиси “Явор Матис” клуби сафида ҳаракат қилмоқда.

Сербия Суперлигасида 22-тур учрашувлари ўтказилди. Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли беллашувлардан бирида “Явор” мусобақа жадвали карвонбошиси “Црвена Звезда”га қарши баҳс олиб борди. Серб футболи байроқдорининг яққол устунлиги остида ўтган ўйинда “Црвена” 3 та тўп фарқи билан зафар қучди.

“Явор” – “Црвена Звезда” 0:3

Голлар: Оливейра Да Коста (5), Срдан Плавич (56), Александар Катай (70)

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров эса ўйинни доимгидек бошланғич таркибда бошлади ва 71 дақиқа ўйнади. Сўнг у ўз ўрнини жамоадоши Игор Стояковичга бўшатиб берди.

Gafurov Husniddin _ UZB.jpg 

22-турдан сўнг “Явор” ҳисобида 30 очко мавжуд ва жамоа мусобақа жадвалида 8-поғонада бормоқда. “Црвена Звезда” эса 62 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди.  
Манба: sports.uz
Киритилди: 18:06, 17.12.2015.
Ўқилди: 2590 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик