Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Ҳусниддин Ғофуров олимпия терма жамоасига чақирилди

Баҳо:
+ | -

Биласиз, айни пайтда Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Олимпиячиларимиз яқиндагина БААда йиғин ўтказиб қайтиб келишди. Эндиги йиғин ҳам 19-28 декабрь кунлари Дубайда ташкил этилади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, мазкур йиғинга ҳозирда Сербиянинг “Явор” жамоасида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров ҳам таклиф этилди. Иқтидорли футболчи Дубайдаги йиғинда иштирок этади ва агар унинг ҳаракатлари мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, катта эҳтимол билан Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳам боради.

Таъкидлаш жоиз, олимпиячиларимизнинг 2-9 январь кунларига мўлжалланган якуний йиғин ҳам Дубайда ўтиши режалаштирилган. Кейин олимпиячиларимиз Дохага йўл олишади ва 13 январда Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши учрашув билан Осиё Кубогидаги иштирок бошланади.

Осиё чемпионати 12 – 30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси турнирнинг гуруҳ босқичида Ироқ, Жанубий Корея ва Яман олимпия терма жамоалари билан баҳс олиб боради.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:25, 17.12.2015.
Ўқилди: 5639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик