Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

«Манчестер Юнайтед» ҳақида 50 ҳақиқат. (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

Яқин йилларда «The Times» нашриёти манкунианлар тарихидаги 50 та асосий воқеаларни тузиб чиқишди. Бу воқеалар 1934 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Биз сизга ана шу воқеалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. Мюнхен авиаҳалокати. 1958-йил.
Белграддан Европа Чемпионлар Кубоги учрашувидан қайтаётган «Манчестер Юнайтед» футболчилари Мюнхен осмонида авиаҳалокатга учрашди. Оқибатда,«МЮ»нинг саккиз футболчиси ҳалок бўлди.

2. Фергюссоннинг келиши. 1986-йил.
Сер Алекс Фергюссон «Қизил иблислар» бош мураббийи бўлди. У дастлаб ёш футболчилар тайёрлав курсл;арини қайта тиклаб, кучли жамоа барпо этди ва «Ливерпул»ни инглиз футболи чўққисидан тушишга мажбур қилди.

3. Чемпионлар Кубоги қўлга киритилди. 1968-йил.
Авиаҳалокатдан 10 йил ўтиб, сер Метт Басби бошқарувида тикланган «Манчестер» «Бенфика»га қарши «Уэмбли»да ўтган такрорланмас финалда муваффақият қозониб, Чемпионлар Кубоги соҳибига айланди.

4. «Ноу Камп»даги мўъжиза. «Бавария» - «МЮ» - 1:2. 1999-йил.
31 йилдан кейин қўлга киритилган биринчи Европа Кубоги. Бу титул Премер-Лига, Англия кубоги, лига кубогидан сўнг қўлга киритилди. ЧЛ финалида «Бавария»га қарши кечган учрашувнинг қўшиб берилган вақтида «иблислар» иккита тўп киритиб, гъалабани илиб кетишди.

5. Басбининг жамоага келиши. 1945-йил.
Сер Метт Басби «Юнайтед»га келган пайтда «МЮ» ўртамиёна жамоа ҳисобланарди ва айнан Басбининг хизматлари ўлароқ, барқарор, ҳужумкор жамоа пайдо бўлди ва «Манчестер» дунё футболига танилди.

6. Ажойиб ўнталик. 1956-йил.
«Манчестер Юнайтед» инглиз жамоалари орасида биринчилардан бўлиб эвроаренада иштирок этиб, дастлабки ўйинда «Андрлехт»ни 10:0 ҳисобида тор-мор этди.

7.Бобби Чарлтон дебюти. 1956-йил.
Бобби Чарлтон – эҳтимол бу футболчи инглиз футболининг барча даврлардаги энг машҳур вакилидир. Сер «Манчестер»да 17 йил давомида тўп суриб, кўпгина совринларни қўлга киритишга катта ҳисса қўшди.

8. Брюс голи. 1993-йил.
«Шеффилд» билан «Олд Траффорд»да ўтган учрашувда меҳмонлар кичик ҳисобда гъалаба қозонаётган эдилар. Аммо учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида Стив Брюс қандайдир мўъжиза туфайли рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Лекин дуранг ҳам «Қизил иблислар»ни қониқтирмасди. Ҳакам ўйинга қўшиб берган вақтнинг сўнгги сониясида Стив яна ўзини кўрсатиб, гъалабани ўзи томонга огъдирди. Оқибатда, «Юнайтед» жадвалда «Астон Вилла»ни ортда қолдириб, 26 йилдан кейин Англия чемпионлигини қўлга киритди.

9. Рой Кинга ҳамла. 2000-йил.
ЧЛ баҳслари доирасида «МЮ» ўз майдонида «Динамо» (Киэв) жамоасига қарши ўйинда омадсиз тўп сураётган пайтда, трибунадаги ишқибозлар Рой Кинни қоралаб, унинг шаънига «илиқ» сўзларни ишлатишди. Бунга жавобан Рой мухлисларга қарата ножўя ҳатти-ҳаракатларни амалга оширди.

10. Жорж Бестнинг жамоа сафига келиб қўшилиши. 1963-йил.
Шимолий Ирландиялик ажойиб форвард Британия футболининг барча даврлардаги энг яхши вакилларидан бири ҳисобланади.

11. Ўзгариш. 1981-йил.
Дейв Сакстон кутилмаганда жамоа раҳбарияти томонидан мураббийлик лавозимидан бўшатилди. У сўнгги ети учрашувда кетма-кет гъалаба қозонган эди. Аммо унинг ўрнига малакали мутахассис Рой Аткинсон келиб, клуб мухлисларига ҳақиқий футбол кўрсата бошлади ва жамоа кучлилар қаторида эътироф этила бошланди.

12. Америкача даҳшат.
«МЮ» америкалик «қарздор миллиардер» Малколм Глейзер қўлига ўтди. Кўпчилик фанатлар «шок»ка тушишди. Шундан сўнг ҳусусий «ФC Унитед» клуби мухлислар томонидан ташкил этилди.

13. Киннинг жамоага келиши. 1993-йил.
Рой Кин «Ноттингем Форест»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтди. У манкунианликлар сафида 12 йил давомида майдон марказида алмаштириб бўлмас таянч ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилди.

14. Лига титули. 1952-йил.
Айнан шу йилда «Юнайтед» сер Метт Басби бошчилигида илк маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритди.

15. Ферги ББCга қарши. 1954-йил.
«МЮ»нинг Англия кубоги финалида «Норвич Сити»га қарши учрашувда жамоа етакчиси Эрик Кантона рақибига жуда қўпол муносабатда бўлганди. Учрашувдан кейин ББC футбол шарҳловчилари футболчини ўта ёмон хулқ эгаси эканлигини эътироф этиб, унга руҳий зарба беришга уринишганди. Сер Алекс Фергюссон эса ўз навбатида, ББC шарҳловчиларини айблаб, уларнинг барчаси «Ливерпул»га мухлислик қилишларини баён этган. Кейин эса, интервюларидан бирида ўша шарҳловчини «Жимми Хилл - овсар» деб айтган. Бу ибора, эртасига барча инглиз матбуотининг биринчи саҳифаларини безайди.

16.Робинс Фергини қутқарди.
Сер Алекс Фергюссон мавсумни ёмон бошлади ва унинг жамоадан кетиш эҳтимоли катта эди.Аммо Марк Робинснинг Англия Кубоги финалида «Ноттингем Форест» клуби дарвозасига киритган тўпи «Юнайтед»нинг совриндор бўлишига олиб келди. Фергюссон эса, Робинс голи эвазига ўз ўрнида қолди.

17. «Олд Траффорд»кенгайтирилди. 2006-йил.
«Олд Траффорд»даги ўриндиқлар сонининг 16000 оширилиши, ўйингоҳнинг сигъимини 76000 га етказди.

18. Лиганинг тарк этилиши. 1974-йил.
Европа забт этилганидан 6 йил ўтиб, «Манчестер Юнайтед» барчани қуйи лигага тишиб кетганлиги билан лол қолдирди. Аммо Том Догерти мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоа яна лигага қайтди.

19. Кантона билан шартнома. 1992-йил.
Сер Алекс Фергюссон саъй ҳаракатларидан сўнг, жамоага францийалик форвард Эрик Кантона «Лидс Юнайтед»дан 1 миллион фунт эвазига келиб қўшилди. Бу футболчи жамоа билан, беш йилда тўртта титулни қўлга киритди.


20.Иккинчи жаҳон уруши вақтида «Олд Траффорд» катта талофат кўрган эди. Шу сабаб жамоа вақтинча «шаҳарлик»лар стадиони «Мен Роуд»да 1949-йилгача тўп суришига тўгъри келган.
Давоми бор.

Манба:The Times, mufc.uz

Киритилди: 21:16, 17.12.2015.
Ўқилди: 4680 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.