Англиялик таниқли собиқ футболчи Гари Линекер "Челси" Жозе Моуриньонинг ўрнига кимни олиб келиш бўйича ўзининг ҳазиломуз таклифини билдириб ўтди.
Унинг фикрича, эндиликда Жозе Моуриньонинг ўрнини у томонидан жамоадан кетказиб юборилган шифокор Ева Карнейро эгаллаши керак.
"Ева Карнейро!", деган у қисқагина қилиб.
Линекер ўзидан "Челси"ни келгусида ким бошқариб бориши ҳақида фикр билдиришини сўраганида у шундай жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида, АПЛнинг илк турида "Челси"нинг "Суонси"га қарши ўйини вақтида икки шахс ўртасида зиддият пайдо бўлганди. Ўша ўйин вақтида Эден Азар майдонга йиқилди. Жамоа шифокори Ева Карнейро мураббийдан рухсат сўрамасдан футболчига ёрдам кўрсатиш учун майдонга чопиб кетди, мураббий эса унинг ортидан бақирганча қолди. Моуриньо ўйинда керакли натижа қайд этилмай турган вақтда вақтни чўзишни хато деб ҳисоблаганди.
Шундан сўнг, унинг ташаббуси билан Ева Карнейро жамоадан кетказилди. У ҳозиргача Моуриньо билан судлашиш жараёнида.
Унинг кетиши жамоа футболчиларининг норозиликларига сабаб бўлди.