El Chiringuito хабарига кўра, Флорентино Перес Мадрид клуби президенти лавозимига қайта сайланса, ҳимоячи Ибраима Конате «Реал» футболчисига айланади.
Испания матбуотига кўра, «Қироллик клуби»нинг амалдаги раҳбари франциялик ҳимоячи билан аллақачон келишувга эришган ва трансфер бўйича барча ишларни тайёрлаб қўйган. Бироқ келишувнинг якуний расмийлаштирилиши тўғридан-тўғри Переснинг президентлик курсисини сақлаб қолишига боғлиқ.
Яқинда Конате шартномаси якунлангани муносабати билан «Ливерпуль»ни эркин агент сифатида тарк этди. Бир қатор Европа клубларининг қизиқишига қарамай, 27 ёшли футболчи учун асосий даъвогар айнан «Реал» бўлиб қолмоқда.
Агар Перес сайлов натижаларига кўра ўз лавозимини сақлаб қолса, Мадрид клуби ҳимоячини трансфер компенсацияси тўламасдан ўз сафига қўшиб олади.
Шунингдек, хабарда айтилишича, Конатедан сўнг «Комо» ярим ҳимоячиси Нико Пас ҳам «Реал»га ўтиши мумкин.













