Хулиан Альвареснинг келажаги борасида ноаниқлик ҳукм сурмоқда.
Аввалроқ «Барселона» «Атлетико» ҳужумчисини 100 миллион евро эвазига трансфер қилиш бўйича таклиф билан чиққани, аммо бу мадридликларни қаноатлантирмагани хабар қилинганди. As нашрининг ёзишича, «матрасчилар» каталонияликлар билан музокара ўтказишни истамаяпти ва футболчи сотилмаслигини таъкидламоқда. «Атлетико» ўз позициясини Альварес учун белгиланган 500 миллион евролик товон пули билан асосламоқда.
Аргентиналик форвардга «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирмоқда, улар бир неча ой олдин Мадрид клуби билан боғланишган. Клублар ўртасида илиқ муносабатлар мавжуд, бироқ футболчининг ўзи Луис Энрике жамоасида ўзини кўрмаяпти ва айнан «Барса»га ўтишни афзал кўрмоқда.
Хулианни сотиб олиш имкониятини «Арсенал» ҳам кўриб чиқмоқда, аммо ҳозирги вақтда ҳужумчи «Манчестер Сити»да ўйнаган Англияга қайтишни истамаяпти.
Ўтган мавсумда Альварес Ла Лигада 29 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













