Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Сервер Жепаров:«Катта эҳтимол билан янги мавсумни хориж клубларининг бирида бошлайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровнинг «Улсан Хёндэ»даги фаолияти якунига етди. Шу ҳафта аввалида Жанубий Кореянинг sports.hankooki.com сайти бу ҳақда хабар тарқатди. Унга кўра, «Улсан» раҳбарияти жамоанинг легионер футболчилари — бразилиялик 29 ёшли Эвертон Сантос ҳамда 33 ёшли Сервер Жепаров билан хайрлашишга қарор қилган. Йил бошида «Улсан Хёндэ» сафига қўшилган ҳамюртимиз ушбу клуб сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилди. Жепаров Корея К-лигасида 5 мавсум тўп сурди. Умуман олганда, терма жамоамизнинг вице-сардори легионер сифатида 2010-2011 йилларда «Сеул», 2011-2013 йилларда Саудия Арабистонининг «Аш-Шабаб», 2013-2014 йилларда «Сеонгнам Илва Чунма» каби хориж клубларида фаолият олиб борган. Биз корейс сайти томонидан эълон қилинган хабарнинг қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билиш мақсадида Жепаровнинг ўзи билан боғландик.

— Сервер, Жанубий Корея сайтларидан бири сиз ва бразилиялик яна бир легионер футболчи Эвертон Сантос билан «Улсан Хёндэ» раҳбарияти шартномани узайтирмасликни лозим топганлигини чоп этди. Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқин?
— Ҳа, бу маълумотни тасдиқлайман. Ҳақиқатан ҳам клуб мен ва Эвертон билан хайрлашишни лозим топди.

— Бу сиз учун кутилмаган ҳолат бўлдими?
— ...

— Жамоа билан шартномангиз тугаётганмиди?
— Худди шундай. Клуб билан мавсум бошида бир йиллик шартномага имзо чеккан эдим.

— Энди режалар қандай?
— Ўзим учун янги жамоа излайман.

— «Улсан» билан шартномани узайтиришни истармидингиз?
— Икки томон ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келдик. Бундан афсусда эмасман. «Улсан Хёндэ» клуби билан шартномам 31 декабрь куни якунланади. Шундай экан, мен ҳали-ҳамон «Улсан» аъзосиман. Лекин шуниси аниқки, келишув бошқа узайтирилмайди.

— Балки Ўзбекистонга қайтиш фурсати келгандир?
— Мен бундай деб ўйламайман. Умид қиламанки, ҳали хориж клубларининг бирида ўйнаш имконияти юзага келади. Бунга куч-қувватим етади.

— Хориж клубларидан таклифлар бўляптими?
— Ҳали озод агентга айланмадим. Шартномамнинг бир куни қолгунича ҳам у кучда бўлади. Лекин таклифларни кўриб чиқишим мумкин. Оғзаки қизиқишлар бор. Тез орада қизиқиш билдираётган клублар номи ойдинлашиб қолади.

— Араб клублари, балки Қозоғистон жамоаларидан таклифлар тушар? Шундай бўлган тақдирда, уларга қандай муносабатда бўласиз?
— Олдин таклиф бўлаверсин-чи,  кўриб чиқиш қочмайди. Катта эҳтимол билан янги мавсумни ҳам хориж клубларининг бирида бошлайман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 18.12.2015.
Ўқилди: 4630 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.