«ПСЖ» «Лейпциг»нинг юқори талаблари сабабли Ян Диоманденинг трансферидан воз кечди.
Париж клуби нима сабабдан Ян Диомандени сотиб олиш фикридан қайтганига изоҳ берди. Кеча «ПСЖ» «РБ Лейпциг» вингери бўйича берган таклифини қайтариб олганини расман маълум қилди: «Сўралаётган трансфер суммаси ва маош талаблари умуман мутаносиб эмас ҳамда бозор мувозанатини бузиши мумкин».
Аввалроқ 19 ёшли кот-д'ивуарлик футболчи «Реал»га ўтиши ва Мадрид клуби у учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ тўлаши ҳақида хабар берилган эди.
«Охир-оқибат улар потенциали юқори, аммо бор-йўғи бир йил аввал Испаниянинг иккинчи дивизионида тўп сурган футболчи учун ақлбовар қилмас даражадаги суммани сўрашди. Бошқа бир клуб унинг атрофида шунчаки шов-шув кўтаргани учунгина биз ортиқча пул тўламоқчи ва бир футболчи сабаб ўз сиёсатимиздан чекинмоқчи эмасмиз! Бу «Реал»нинг ҳозирда қандай ҳолатда эканини кўрсатиб турибди», — дейди «ПСЖ»даги манба.













