Кеча бош мураббийни лавозимидан озод этган Лондоннинг “Челси” клуби бугун тарнсфер ҳуқуқи “Тоттенхем”га тегишли бўлган ҳужумчи Эммануэль Адебайорни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daily Mirror нашри маълум қилмоқда.
“Аристократлар” ҳужумдаги муаммоларни бартараф этиш учун “шпорлар” футболчисини сотиб олишни кўзлаб туришибди. Лондонликлар раҳбарияти Адебайорни яна жамоага қайтиришга қарши эмас. Чунки “Челси”нинг ҳужум чизиғи вакиллари айни пайтда бироз толиқиб қолгандек таасурот қолдиришмоқда. Шунинг учун Адебайорни фавқулодда вазиятлар учун олиб келишлари мумкин.