Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Достон Турсунов: "Мақсадимиз – мухлисларимизга қувонч улашиш"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААдаги дастлабки йиғинни 2 – 14 декабрь кунлари Ажманда ўтказганди. Йиғин давомида улар “Ажман”га қарши ўртоқлик учрашувида йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Яна бир назорат учрашувида Япония олимпия терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган эди.

Олимпиячиларимизнинг йиғини бугундан яна Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига кўчди. Сафар олдидан ОТЖ химоячиси Достон Турсуновни суҳбатга тортдик.

 

- Достон, олимпия терма жамоамиз олиб бораётган йиғинлар қандай кечмоқда?

- Дастлабки йиғин БААнинг Ажман шаҳрида ташкиллаштирилди. Биз у ерда маҳаллий "Ажман" жамоаси ва Япония ОТЖсига қарши баҳс олиб бордик. Бу баҳслар давомида мураббийимиз барча номзод ўйинчиларни синовдан ўтказишга ҳаракат қилди. Мана энди бироз муддат Тошкетда шуғуллангач, яна Дубайда йиғин ўтказамиз.

- Самвел Бабаян олиб бораётган машғулотлар ҳақида қандай фикр билдира оласиз? 

- Самвел Вячеславович олиб бораётган машғулотлар жуда ҳам қизиқарли ўтмоқда. Машғулотларда асосан техник ва тактик услубларга катта эътибор қаратаяпмиз. У ерда биз икки маҳалдан машғулотларда қатнашиб келаяпмиз.

- Олимпия терма жамоамиз олдига жиддий мақсадлар қўйилмоқда…

- Ҳа, бизнинг масадимиз Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиш ва муҳлисларимизга бир олам қувонч бахш этиш. Имкон қадар яхши ўйин намойиш этишга ва якунда олдимиздаги муҳим вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоамизга ва сизга омадлар тилаб қоламиз. 

- Раҳмат. Биз ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Насиб этса, Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритамиз.

Комилжон Икромов суҳбатлашди 

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:36, 19.12.2015.
Ўқилди: 3108 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3308]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3165]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3121]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3086]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2958]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2801]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2796]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2067]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1980]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1954]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик