«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземага «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ҳар иккала жамоа франциялик футболчини январда ёки мавсум сўнгида сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Маълумотларга кўра, Бенземанинг ўзи "Реал"да қолиш ёки қолмаслик ҳақида бир қарорга келмаган. Боиси Валбуэна иши билан боғлиқ муаммода мадридликлар уни етарлича қўллаб-қувватлашмаган.
Бензема Ла лиганинг 10та ўйинида майдонга тушиб, 8та гол урди.