"Челси"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин.
Португалиянинг DN нашрида хабар қилинишича, Моуриньонинг ўзи агенти Жорже Мендеш билан суҳбатлашган ва "МЮ"ни бошқариш истагини билдирган.
Томонлар бу борада музокара бошлашгани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Жорже Мендеш "МЮ" вице президенти Эд Вудворд билан дўстона алоқада экани мураббийнинг трансферини тезлаштиришда муҳим ўрин тутиши мумкин.
"МЮ" сўнгги турда "Норвич Сити"дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, бош мураббий Луи ван Гаал истеъфога чиқарилиши ойдинлашган.