«Реал» бош мураббийи Рафаэль Бенитес Испания чемпионатиининг 16-тури доирасида «Райо Вальекано»га қарши ўтказилган ўйин (10:2) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйинда муҳим бўлган 3та вазият юзага келди: бизнинг биринчи голимиз, «Райо Вальекано»дан ўтказиб юборилган иккита гол ва четлатишлардан кейин ўйиннинг қолган дақиқалари.
Тезкор гол уриб олганимиздан кейин яхши ўйнай олмадик, лекин бу қисқа вақт давом этди. Шундан кейин биз яхши ўйнай бошладик. Ҳакамнинг қарорларини баҳоламоқчи эмасман.
Эртароқ кириб кетганим учун трибуналардаги ҳуштакбозликни эшитмадим. Биз тезда ўзимизга келиб олдик, мухлислар бундан қаноат ҳосил қилишлари керак. Мураббий сифатида жамоа яхши ўйин кўрсатиши ва голлар уриши тарафдориман. Биз ўз эътиборимизни олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришга қаратишимиз керак.
Мухлислар бизнинг айрим вазиятлардаги ўйинимиздан норози бўлишлари мумкин. Лекин биз ўз голларимиз ва ғалабаларимиз орқали уларнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қиламиз», – дейди Бенитес.