ПСВ жамоаси дарвозабони Йерун Зут ва жамоа ҳужумчиси Максим Лестьенн ўтган тунни полиция участкасида ўтказишган.
De Telegraaf нашри хабарига кўра, бельгиялик футболчи Максим Лестьенн автотураргоҳда номаълум шахс билан жанжаллашиб қолган. Натижада полиция уларни ҳибсга олган. Футболчининг ёнида бўлган Зут эса бунга қаршилик кўрсатмоқчи бўлганида, у ҳам ҳибс қилинган.
Бундан ташқари, полиция бу жараёнга аралашган яна 2 аёл ва бир эркакни ҳам қамоққа олиб кетган. Хабар қилинишича, бу жанжал вақтида жароҳат олганлар йўқ.
ПСВ бу вазият бўйича расмий баёнот билан чиққан ва футболчилар билан жиддий суҳбат ўтказилиши, лекин улар жамоада қолиши билдирилган.
Ўтган мавсумни Италиянинг "Женоа" жамоасида ўтказган Максим Лестьенн ёзги трансферлар вақтида "Аль-Араби" жамоасидан ижарага олинганди. У мавсум кашфиётига айланиши кутилаётганди ва Голландия чемпионатининг 7 турида битта гол ва 5та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, у ЕЧЛда "МЮ" дарвозасига 2та гол урди.
Лекин сентябрь ойи охирида унинг онаси вафот этгач, унда руҳий муаммолар башланди ва можаро туфайли Бельгия терма жамоасидан четлатилди. Ноябрь ойида эса унинг отаси ҳам вафот этди.