Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Слуцкийнинг онаси ўйинлардан кейин ўз ўғли билан гаплашишга қўрқишини айтди

Баҳо:
+ | -

ЦСКА жамоаси ва Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкийнинг онаси Людмила хоним ўз ўғлининг ўйинлардан кейин қандай ҳолатларни бошдан кечириши ҳақида айтиб ўтди. Унинг сўзлари welcome2018.com сайти томонидан келтирилган.

"Ўйиндан кейин Леонид келади, диванга ётади ва биз у билан гаплашмаймиз. Нафақат мен, бошқа ҳеч ким ҳам у билан гаплаша олмайди. Бу вақтда Ира (унинг рафиқаси - таҳририят изоҳи) қаёққадир чиқиб кетади, мен эса ўз хонамда набирам Димка билан андармон бўламан. Бироздан кейин Димани секинлик билан хонадан чиқариб, вазиятни ўрганиш учун юбораман. У ўғли билан гаплашса, кейин биз мулоқот бошлашимиз мумкин", дейди Людмила Слуцкая.

Унинг айтишича, ўғли ўйинлар бўлган кунларда жамоаси ғалаба қозонгани ёки ютқазганидан қатъи назар ухламасликка одатланган. Онанинг айтишича, у ўғлининг асабийлашишига сабаб бўладиган ЦСКА ва Россия терма жамоасининг ўйинларини кўриш учун стадионга бормайди ва телевизорда ҳам кўрмайди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 02:10, 22.12.2015.
Ўқилди: 3063 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.