Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Вулверхэмптон» АПЛдан тушиб кетгач, ўз юлдузини сотувга қўйди

Баҳо:
+ | -

«Вулверхэмптон» клуби марказий ярим ҳимоячиси Жоао Гомес келаётган ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. CaughtOffside нашрининг хабар беришича, Премьер-лигани тарк этган «бўрилар» ўзларининг энг қиммат активлари билан хайрлашишга тайёр.

Клуб Гомеснинг сотувидан камида 46 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи учун асосий даъвогарлар «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари бўлиб турибди. Шунингдек, ярим ҳимоячининг трансфери Мадриднинг «Атлетико» ҳамда «Кристал Пэлас» клублари томонидан ҳам кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Жоао Гомес жорий мавсумда барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва учта голли узатма мавжуд.

Киритилди: 17:29, 10.05.2026.
Ўқилди: 2471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик