"Барселона" клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан ўзгача иш тутиш стратегиясини ишлаб чиқди.
Diario SPORT нашрининг хабарига кўра, Каталония клуби трансфер бозорида "Рафинья формуласи"ни қўллашни режалаштирмоқда. Ушбу стратегияга кўра, клуб Англия Премьер-лигасида тўп сураётган, ҳали суперюлдуз даражасига чиқиб улгурмаган ёш иқтидорларни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
Айни дамда "Челси" ҳужумчиси Жоао Педро "кўк-анорранглилар"нинг устувор мақсадларидан бирига айланган. Бразилиялик футболчининг трансфер қиймати тахминан 65 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2022 йилда Рафиньяни "Лидс" клубидан 58 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Ўша вақтда бразилиялик футболчи 25 ёшда бўлган. Жорий мавсумда Рафинья каталонияликлар таркибида барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













