"Реал" жамоаси Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олиши жуда қийин бўлади.
Гап шундаки, "Бавария"ни ёзда қабул қилиб оладиган италиялик мутахассис Карло Анчелотти клуб раҳбариятига шарт қўйди. Яъни немислар польшалик ҳужумчисни Флорентино Пересга сотиб юбормасликлари керак.
Эслатиб ўтамиз, матбуотда бир неча маротаба "Реал"нинг Левандовскини сотиб олиши ҳақида хабарлар чиққанди.