Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Чемпионат таътилга чиқди энди бор эътибор термага қаратилади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон XX миллий чемпионатининг 3-тури якунланиб, олий лига иштирокчилари салкам уч ойлик таътилга чиқишди. Бунга пойтахтимизда ўтказиладиган Осиё чемпионати сабабдир. 10-21 февраль кунлари оралиғида ташкил этиладиган ушбу қитъа биринчилиги жаҳон чемпионатига йўлланма бериши билан аҳамиятли. Осиё чемпионати якунида кучли бешликдан жой оладиган жамоаларга келаси йилнинг кузида Колумбиянинг Богота шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмалари тақдим этилади. Шу пайтгача футзал терма жамоамизга мундиалда иштирок этиш насиб қилмаган. Демак, бу орзуни амалга ошириш учун жуда қулай фурсат ва вазият юзага келган. Шуни инобатга олган ҳолда, яъни Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида олий лигада узоқ муддатли танаффус эълон қилинди.

Терма жамоага номзод футзалчилар 2-3та клубда ўйнашади. Қолган 7-8та жамоа эса энди фақат машғулот ўтказиш билан чекланади. Терма жамоа асосини «Ардус» ва «Олмалиқ» футзалчилари ташкил қилишади. Бу клублардан терма жамоага чақирув олганлар шундоқ ҳам юқори тайёргарликка эга бўлишади. Февралгача ўтказиладиган ўртоқлик учрашувлари, қитъа чемпионатидаги расмий ўйинларда футзалчиларга спорт тилида айтганда, «тонус» таъминланади. Тахминан март ойи ўрталарига борибгина олий лига ўйинлари давом эттирилишини инобатга олсак, амалиётисиз қоладиган жамоа­лар қийналишлари турган гап. Зеро, ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш учун вариантлар жуда кам. Тўғри, чемпионатни қурбон қилиш эвазига жаҳон чемпионатига чиқиб олсак, бундан ҳеч ким ортиқча ранжимаса керак.

Бошқа томондан, терма жамоанинг кучайиши чемпионат савиясига боғлиқ. Айтиш мумкинки, ўтган йилларга қараганда, бу мавсум олий лига савиясида ўсиш кўзга ташланяпти. Буни турнир жадвалига назар ташлаш орқали ҳам билиш мумкин. Ёдингиздами, 1-турнинг марказий учрашувида «Ардус» ҳамда амалдаги чемпион - «Олмалиқ» жамоалари тўқнаш келишганди. Ўшанда олмалиқлик футзалчилар 3:0 ҳисобида зафар қучишганди. Ҳа, Александр Петров шогирдлари Ўзбекистон чемпиони саналишади. Лекин терма жамоа таркибида «Олмалиқ»қа нисбатан «Ардус»дан ўйинчилар кўпроқ. Миллий жамоа бош мураббийи испаниялик Хосе Мария Мендез бир вақтнинг ўзида айнан «Ардус» клубига устозлик қиляпти. Шунга қарамай, «Олмалиқ» ўшанда кучли эканлигини исботлаганди. Лекин кейинчалик ўзи ҳам икки бора мағлубият аламини тотиб кўриб, турнир жадвалидаги пешқадамликни «Ардус»­га топшириб қўйди. Тошкент вилояти жамоаси аввалига «Дўстлик-AIN», кейин «Нафис»га имкониятни бой берди. Ўз ўрнида, «Дўстлик-AIN» ҳам «Олмалиқ« каби чемпионатда 2 марта паркетни боши эгик ҳолда тарк этди. Қаршилик футзалчилар иккала ўйинда ҳам «Ардус»дан енгилишди.

3-турдан сўнг турнир жадвалида «Ардус» 36 очко билан пешқадамлик қиляпти. Иккинчи ўриндаги «Олмалиқ» ҳисобида 33 очко бор. Кучли учликка 31 очкога эга «Дўстлик-AIN» клуби якун ясаб турибди. Айнан шу трионинг чемпионлик учун курашни давом эттириши ойдинлашиб қолди. Аммо хулоса чиқаришга шошилмаймиз. Боиси, футзал мухлисларини кутилмаган «совғалар» улашишга ўргатиб қўйган «Нафис», «Турон-С» ва «Максам-Чирчиқ» жамоалари исталган вақт пешқадамлардан очко тортиб олишлари мумкин. Ҳозир олий лигада битта яққол аутсайдер бор - «Пахтакор». «Шерлар» 13та ўйиннинг барчасида мағлубиятга учрашди. 9-ўриндаги «Нафис» ҳисобида эса бор йўғи 2та ғалаба бор, лекин улардан бири амалдаги чемпионга қарши ўйинда нишонланган. Чемпионат шундай кутилмаган натижалари билан ҳам қизиқарли кечмоқда.

3-тур. 3-кун

16 декабрь

«Олмалиқ» - «Нафис»-7:2

«Турон-С» - «Когон»-2:4

«Ардус» - «Бунёдкор»-4:1

«Пахтакор» - «Дўстлик-AIN»-0:5

«Максам-Чирчиқ» - «Локомотив»-7:4

------------------------------------------

4-кун

17 декабрь

«Когон» - «Олмалиқ»-1:3

Голлар: С.Нарзуллаев - Ж.Аноров, С.Куралов, А.Шлёма.

-----------------------------------

«Нафис» - «Максам-Чирчиқ»-2:5

Голлар: Ғ.Иброҳимов, Д.Тоҳиров - И.Ропиев (2та), Ш.Деҳқонов, И.Битўраев (2та).

-------------------------------------

«Локомотив» - «Пахтакор»-7:1

Голлар: Ф.Мираҳмедов (2та), И.Камолжонов, З.Азаматов (2та), А.Грабовский, М.Ҳайдархўжаев - А.Усмонов.

-----------------------------------

«Бунёдкор» - «Турон-С»-2:3

Голлар: З.Зиёмуҳаммедов, И.Ражабов - А.Маҳмудов, А.Матвалиев, М.Ғаниев.

-------------------------------------

«Дўстлик-AIN» - «Ардус»-4:6

Голлар: Т.Абдураззоқов, Л.Холиқов, А.Иброҳимов, О.Полвонов - Ф.Фахриддинов (автогол), А.Аминов (3та), Д.Чориев, Д.Ирсалиев.

1             АРДУС 13           12           0             1             79-29     36

2             ОЛМАЛИҚ        13           11           0             2             60-23     33

3             ДЎСТЛИК-AIN                13           10           1             2             56-27     31

4             МАКСАМ-ЧИРЧИҚ       13           6             2             5             42-48     20

5             БУНЁДКОР       13           6             1             6             41-41     19

6             ТУРОН-С           13           5             1             7             43-42     16

7             КОГОН               13           5             1             7             38-54     16

8             ЛОКОМОТИВ     13           4             0             9             47-71     12

9             НАФИС              13           2             2             9             40-62     8

10           ПАХТАКОР        13           0             0             13           24-73     0

 

ТЎПУРАРЛАР:

Ж.Шарипов («Олмалиқ») - 14та

Ж.Аҳмедов (Когон») - 13та

Х.Тожибоев («Турон-С») - 12та

Д.Чориев (Ардус») - 11та...

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" нашри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:13, 22.12.2015.
Ўқилди: 3408 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.