France Football нашри хабарига кўра, Россия терма жамоаси ва Москванинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Александр Кокорин Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтиши мумкин.
Манбага кўра, клублар 24 ёшли футболчининг 6 миллион евролик трансфери бўйича келишиб олишган. Аммо бунинг учун рус футболчиси тиббий кўрикдан муваффаққиятли ўтиб олиши керак, лондонликлар унинг кўп жароҳат олишидан хавотирдалар.