«Челси»дан истеъфога чиқарилган мураббий Жозе Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Йўқ. Келажакда нима бўлишини билмаймиз, аммо ҳозир ҳеч қандай келишувлар ва музокаралар ўтказилмаяпти. Буларнинг ҳаммаси миш-миш ва нотўғри гаплар», – деди Мендеш.
Аввалроқ, Луи ван Гал "МЮ" бошқарувида бўлган пайтда Моуриньо жамоа билан музокара ўтказмаслиги ҳақида маълумот тарқатилганди.