Англия терма жамоаси яримҳимоячиси Стивен Жеррард ФИФАдаги коррупция жанжали борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Фикримча, бу ерда сиёсат ҳам анчагина қўшилган, сиёсат ҳақида эса гапиришни ёмон кўраман ва истамайман. ЖЧ-2018ни Россиядан тортиб олишмаслигига ва ҳеч қандай бойкот бўлмаслигига ишонаман.
Англия термасининг келажаги? Бекҳэм, Оуэн, Лэмпард ва Жеррарднинг даври аллақачон ўтди. Янги келганлар орасида иқтидорлилар жуда кўп. Мен сизга айтсам, улар тўлиқ тайёрдирлар", - дейди Жеррард.