"Манчестер Сити"нинг келаси мавсумдаги эҳтимолий бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага "Барселона" ҳужумчиси Неймарни олиб келмоқчи.
Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ҳужум чизиғи у қадар кучли деб ҳисобламайди ва уни кучайтириш ниятида. Бу мақсад йўлида Гвардиола учун энг асосий ҳужумчи Неймар ҳисобланади.
Лекин Неймарни қўлга киритиш осон иш эмас. Футболчининг шартномасига товон пули 180 миллион еврони ташкил қилади. Боз устига, каталонияликлар янги шартнома имзолаб, мазкур суммани яна оширишмоқчи.