Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти Хавьер Эрнандесни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатларни бошлади. “Канонирлар” Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳужумчиси учун 13 миллион фунт стерлинг таклиф қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Чичарито қишки трансфер бозори чоғидаёқ Лондон клубига кўчиб ўтиши мумкин. Жорий мавсумда мексикалик ҳужумчи 25та учрашувда 19та гол киритишга муваффақ бўлди.