“Ювентус” клуби раҳбарияти ҳамон Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганга жиддий тарзда қизиқмоқда.
Клублар бу борада музокаралар ўтказишган ва уларда итальян клуби бош директори Беппе Мароттанинг шахсан ўзи иштирок этган.
Шундай бўлсада, “Боруссия” 25 ёшли хавбек билан хайрлашмоқчи эмас ва жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг сўзи ҳал қилувчи аҳамият касб этади.