Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Лутфулла Тўраев: Янги Йилдан сўнг Малайзияга йўл оламан

Баҳо:
+ | -

Ортда қолган мавсумда “Локомотив”нинг етакчиларидан бири бўлган тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев энди фаолиятини Малайзия Суперлигасида давом эттиради. Бир неча кун олдин маҳоратли футболчи “Фелда Юнайтед” клуби билан шартнома имзолади. Шу тариқа, Осиё майдонларида тўп тепадиган легионерларимиз сони яна биттага ортди. Биз эса Лутфулла Тўраев билан боғланиб, мазкур трансфер қандай амалга ошгани ва футболчининг эндиги режалари тўғрисида суҳбатлашдик.

- Лутфулла ака, “Локомотив”ни “Фелда Юнайтед”га алмаштираётган экансиз…

- Ҳа, биз ортда қолаётган 2015 йилда “Локомотив” билан биргаликда ажойиб мавсум ўтказдик. Олий Лигада чемпионликка эришишга ҳам яқин эдик. Аммо якуний паллада бизга бироз омад етишмай қолди ва “Локо” кумуш медаллар билан кифояланди. “Локомотив”да эканимдан бахтли эдим. Лекин бу орада Малайзия чемпионати иштирокчисидан таклиф тушди. “Фелда”нинг чорлови жиддий эканини инобатга олиб, жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим.

- “Фелда Юнайтед” таклифи қандай пайдо бўлди?

- “Фелда Юнайтед” жамоаси анча вақтдан буён мен билан қизиқаётган эди. Қолаверса яна бир жамоадан ҳам чорлов бўлди. Аммо “Фелда” мени кўпроқ ўз сафида кўришни истади. Шу сабабли “Фелда Юнайтед” мени клуб қароргоҳига таклиф этди. У ерга бордим, жамоадагилар билан гаплашдим ва тиббий кўрикдан ўтгач шартнома имзоладим.

- Ушбу клуб билан қанча муддатга мўлжалланган шартнома имзоладингиз?

- “Фелда Юнайтед” билан тузган шартномам бир йилга мўлжалланган. Аввал бир мавсум ўйнаб кўрай, агар ҳаммаси жойида бўлса ҳамкорликни яна давом эттираверамиз.

- Билсангиз, “Фелда Юнайтед” таркибида ўтган мавсумда юртимиздаги футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Боян Миладинович ҳаракат қилганди…

- Ҳа, бундан хабарим бор. Мен қарор қабул қилишдан аввал ушбу сербиялик ҳимоячи билан ҳам суҳбатлашдим. У “Фелда”нинг яхши клуб эканини ва шарт-шароитлар етарли эканини айтди. Сўнгра ушбу мамлакатда ўйнаган ҳамюртларимиз Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаевлардан ҳам маслаҳат олдим. Якунда эса “Фелда Юнайтед” сафига бориб қўшилишга розилик бердим. Афсуски, Миладинович энди у ерда ўйнамас экан…

- Олдиндан Малайзия футболи ҳақидаги тасаввурларингиз қандай?

- Малайзия ҳам Осиёдаги футбол жадаллик билан ривожланиб бораётан мамлакатлардан бири. У ерда ҳам секин-аста ички биринчилик ўйинлари кучаймоқда. Мен шартнома имзолаш учун борган пайтим Малайзия кубоги финал ўйинини кузатдим. Таассуротлар – ижобий!

- Қачондан “Фелда Юнайтед” сафига бориб қўшиласиз?

- Ҳозирча уйдаман ва хордиқ чиқараяпман. Янги Йил байрами ўтиши билан Малайзияга йўл оламан ва янги жамоам йиғинига қўшиламан. Умид қиламанки, “Фелда Юнайтед”га тез киришиб кета оламан.

- Малайзиядаги фаолиятингизда сизга омад ва муваффақиятлар тилаймиз! - Катта раҳмат! Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:10, 27.12.2015.
Ўқилди: 4035 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.