Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Diario AS: «Реал Мадрид» Винисиус Жуниорга ультиматум қўйди

Баҳо:
+ | -

Diario AS нашрининг хабар беришича, «Реал Мадрид» Винисиус Жуниорнинг келажаги бўйича масалани зудлик билан ҳал қилишга уринмоқда ва унга аниқ ультиматум қўйган: ё шартномани узайтириш, ёки сотувга қўйилиш.

Бразилиялик юлдузнинг «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мадрид клуби вазиятга аниқлик киритишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, АПЛ вакиллари музокараларни синчковлик билан кузатиб боришмоқда.

Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олишга яқин бўлган «Реал» ёш ҳужумчини Винисиус «Сантьяго Бернабеу»ни тарк этган тақдирда унга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Флорентино Перес ва клуб раҳбарияти шартнома бўйича музокараларнинг чўзилиб кетишини истамаяпти ва кейинги йили Винисиуснинг текинга кетиб қолишининг олдини олиш мақсадида, агар яқин орада келишувга эришилмаса, унинг трансферига яшил чироқ ёқишга тайёр.

Киритилди: 10:53, 27.07.2026.
Ўқилди: 1427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик