Ёзги трансфер ойнаси бошида «Барселона» трансферлари бўйича ишончли манба ҳисобланган El Chiringuito TV журналисти Хосе Альварес каталонияликлар тўрт нафар футболчига қизиқиш билдираётганини таъкидлаган эди.
«Агар таркибдан кетишлар содир бўлса, «Барса»га маъқул келадиган 4 та ном — Ян Диоманде, Бернарду Силва, Дензел Дюмфрис ва Марк Кукурельядир», — деган эди Хосе Альварес июнь ойида.
«Реал Мадрид» ушбу футболчилардан учтасини расман ўз сафига қўшиб олди, шунингдек, Диоманденинг «Лейпциг»дан Мадрид клубига ўтиши бўйича Фабрицио Романо аллақачон «Here We Go» хабарини берди.
«Барселона» эса ушбу ёзда бирорта ҳам ҳимоячи билан шартнома имзоламади, бироқ Энтони Гордон ва Карим Адейеми каби икки нафар вингерни ўз сафига қўшиб олишга эришди.













