Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив

"Қўқон-1912": Назорат учрашуви. “Қизиллар” – “Яшиллар” 2:1

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун биринчи йиғинни якунлайди. Бугун жамоа 2015 йил якунлари ва янги йил муносабати билан тадбир ўтказади.

Кеча эса жамоамиз иккига бўлинган ҳолда ўзаро ўйнади. Қўқонда “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда “Қизиллар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинни биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа навбат билан устунликни қўлга киритишга ҳаракат қилишди. “Қизиллар” сафида тўп сурган Отабек Ҳайдаров ва Отабек Зокировлар мухлислар олқишига сазовор бўлишди. “Яшиллар” шарафини ҳимоя қилган Руслан Матниёзов ҳам ўзининг мароҳатини намойиш этди. Руслан бир сафар жамоасини  муқаррар голдан сақлаб қолди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Иззат Ғаниев томонидан оширилган тўпни Отабек Зокиров дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. 17-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. Азизхон Ибрагимовнинг пасидан сўнг, Муҳаммаданас Ҳасанов мувозанатни тиклади. Бўлим якунланиш арафсида Отабек Ҳайдаров “Қизиллар”ни яна олдинга олиб чиқди. Ориф Мамажоновнинг узатмасини Ҳайдаров голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда  бош мураббий ёшларни синаб кўриш мақсадида 16 ёшли Иброҳим Мухторовни Нодир Қўзибоев ўрнига майдонга туширди. Сўнгра,  Аброр Раҳмонов ўрнига Достон Мелиқўзиев,  Хайрулла Жакбаров ўрнига Жамшид Раҳмоновлар майдонга тушишди.

2-бўлимни деярли ярмини қизиллар бир  киши кам бўлиб  ўтказишди . Жароҳат олган Ориф Мамажонов майдонни эрта тарк этди.

Шунингдек, жароҳати боис етакчи ўйинчилар Носир Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев ва бетоблиги сабабли дарвозабон Андрей Баклановлар ўйинни томошабин сифатида кузатишди.

Мухлисларга нотаниш бўлган Хайрулла Жакбаров ва Жамшид Раҳмонов маҳаллий ёшлардан бўлиб, мураббийлар кўригидан ўтишмоқда.

Жамоамиз кеча ўтган мавсумда жамоанинг асосий таркибида ўйнаган, шу кунда қадар жамоа билан бирга бўлиб турган барча футболчилар билан янги шартномаларни имзолади. Янги келган Отабек Зокиров ва Иззат Ғаниевдан ташқари ҳамма футболчилар билан шартномалар 2 йил муддатга тузилди.

Айтганча, ўйинни 200 нафарга яқин томошабин бевосита стадионда кузатиб боришди.

Назорат учрашуви

“Қизиллар” – “Яшиллар” 2:1

Голлар: Отабек Зокиров – 9. Отабек Ҳайдаров – 38. – Муҳаммаданас Ҳасанов – 17.

“Қизилар”: Азиз Ашуров (Ислом Абдуллаев), Лазиз Назиров, Исмоил Охунжонов, Авазхон Маматхужаев, Маъруф Зокиржонов, Иззат Ғаниев, Баҳодир Акрамов, Нодир Қўзибоев (Иброҳим Мухторов), Ориф Мамажонов, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров.

Зелёные : Руслан Матниязов, Ойбек Нурбоев, Илья Ильин, Ойбек Рустамов, Жалил Кимсанов, Фурқат Ҳасанбоев, Иқбол Маликжонов, Хайрулла Жакбаров (Жамшид Раҳмонов), Азизхон Ибрагимов, Аброр Раҳмонов (Достон Мелиқўзиев), Муҳаммаданас Ҳасанов.

Назорат учрашувидан олинган суратлар билан танишинг:

photo_2015-12-28_03-46-57

photo_2015-12-28_03-46-39

photo_2015-12-28_03-46-49

photo_2015-12-28_03-45-28

photo_2015-12-28_03-45-22

photo_2015-12-28_03-45-35

photo_2015-12-28_03-45-15

photo_2015-12-28_03-45-49

photo_2015-12-28_03-45-42

photo_2015-12-28_03-45-56

photo_2015-12-28_03-46-03

photo_2015-12-28_03-46-29

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:11, 28.12.2015.
Ўқилди: 2879 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.