«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес ўзининг "қизил иблислар" бошқарувидаги 2013/2014 йилги мавсум ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Мойес 2013 йилда «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб, 2014 йилнинг апрелида истеъфога чиқарилганди.
«Агар ҳозир ҳам жамоани бошқарганимда ҳеч нарсани ўзгартирмасдим, яна ўша пайтдаги ишни қилардим. Агар жамоада 6 йил эмас, атиги 10 ой ишлашимни билганимда, бошқачароқ йўл тутган бўлардим. Ўйлагандимки, бу жамоанинг ишлари юришмаса ҳам, бош мураббийни қўллаб-қувватлашади. Менда шундай тасаввур бор эди. Қўлостимда сэр Алекс билан бирга АПЛда ғолибликни қўлга киритган ажойиб ўйинчилар бор эди. Жамоа аста-секин ўзгариши учун вақт керак эди.
Албатта, айрим ўйинчиларни алмаштириш керак эди, аммо бу 10 ойга чўзилиши керак эмас эди. Ҳозир "Манчестер Юнайтед"нинг таклифини қабул қилармидим? Албатта, ҳа. "Манчестер Юнайтед"нинг таклифига рад жавобини берадиган мураббийлар жаҳонда кам бўлса керак", — дейди Мойес.