Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Жаҳонни ҳуштак билан забт этган ҳакам

Баҳо:
+4 | -

Ўзбекистон футболини жаҳонга танитиш борасида Равшан Эрматовнинг бугунги кундаги меҳнати эътирофга сазовордир. У ҳақида гапириш ҳар бир ўзбекистонлик мухлислари учун ёқимли мавзудир.

2003 йилдан буён ФИФА таснифидаги мусобақаларни бошқариб келаётган Р.Эрматов футбол бўйича деярли барча нуфузли турнирларда ҳакамлик қилмоқда. Ўзбек ўғлони 2008, 2009, 2010, 2011 ва 2014 йилларда беш маротаба “Осиёнинг энг яхши ҳаками” деб эътироф этилди. Халқаро футбол уюшмалари федерацияси уни 2011 йилда “Жаҳоннинг энг яхши ҳаками” сифатида тан олди. Мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни юқори савияда бошқариб келаётган Р.Эрматов 2013 йил якунлари бўйича ҳам дунёнинг энг кучли ҳакамлари рейтингининг юқори поғоналаридан жой олди. Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов "Globe Soccer Award" нашри томонидан 2015 йилда жаҳоннинг энг яхши рефериси деб топилди.

Равшан Эрматов Президентимиз Ислом Каримов фармонларига мувофиқ 2010 йили “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2015 йил Ватанимизнинг юксак мукофоти – “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди ҳамда унга Президентимиз совғаси – “Malibu” автомобили топширилди.

Шу фурсатдан фойдаланиб Равшан Эрматов бошқарган энг нуфузли халқаро ўйинлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтишни маъқул кўрдим. Бу, албатта сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.

1). 2003 йил. Финляндия. U-17.Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати.
Гуруҳ босқичи. Яман - Португалия, АҚШ - Сьерра-Леоне.

2). 2004 йил. Хитой. Осиё кубоги.
Гуруҳ босқичи. БАА-Жанубий Корея.

3). 2007 йил. Канада. U-20. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати.
Гуруҳ босқичи. Гамбия-Мексика, Чили-Конго, Уругвай-АҚШ, Испания-Чехия.

4). 2007 йил. Жанубий Корея. U-17. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати.
Гуруҳ босқичи. Аргентина-Испания, Жанубий Корея-Бразилия, Франция-Тунис.

5). 2007 йил. ОЧЛ.
Финал. «Урава Ред Даймондс» (Япония) – «Сепаҳон» (Эрон)

6). 2008 йил. Япония. Клублар ўртасида жаҳон чемпионати.
Плей-офф босқичи. «Ал-Аҳли» (Миср) – «Пачука» (Мексика),
Финал. «МЮ» (Англия) – ЛДУ (Эквадор).

7). 2009 йил. Нигерия. U-17. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати.
Гуруҳ босқичи. Нигерия-Германия, Голландия-Гамбия, Буркина-Фасо - Коста-Рика
Ярим финал. Испания- Нигерия.

8). 2010 йил. ЖАР. Жаҳон чемпионати.
Очилиш учрашуви. ЖАР-Мексика,
Гуруҳ босқичи. Англия-Жазоир, Греция-Аргентина,
Чорак финал. Аргентина-Германия,
Ярим финал. Уругвай-Голландия.

9). 2011 йил. Қатар. Осиё кубоги.
Гуруҳ босқичи. Ироқ-Эрон, Саудия Арабистони-Япония,
Чорак финал. Эрон-Жанубий Корея,
Финал. Австралия-Япония.

10). 2011 йил. ОЧЛ.
Финал. «Чжонбук Хёндэ Моторс» (Ж.Корея) - «Ас-Садд» (Қатар)

11). 2011 йил. Япония. Клублар ўртасида жаҳон чемпионати.
Плей-офф босқичи. «Монтеррей» (Мексика) – «Эсперенсе» (Тунис),
Финал. «Барселона» (Испания) - «Сантос» (Бразилия).

12). 2012 йил. Лондон. Олимпиада ўйинлари.
Очилиш учрашуви. Буюк Британия-Сенегал,
Гуруҳ босқичи. Мексика-Швейцария,
3-ўрин учун. Япония-Жанубий Корея.

13). 2013 йил. ОЧЛ.
Финал (дастлабки ўйин). «Сеул» (Ж.Корея) - «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой)

14). 2014 йил. Бразилия. Жаҳон чемпионати.
Гуруҳ босқичи. Хорватия-Мексика, Швейцария-Эквадор, АҚШ-Германия,
Чорак финал. Голландия - Коста-Рика

15). 2015 йил. Австралия. Осиё кубоги.
Очилиш учрашуви. Австралия-Кувайт
Гуруҳ босқичи. Қатар-Эрон, Япония-Иордания
Ярим финал. Австралия-БАА  

16) 2015 йил. ОЧЛ.
Финал (жавоб ўйин). «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) – «Ал-Аҳли» (БАА).

Мен ҳам ўз ўрнида мухлислар номидан Равшан Эрматовнинг кейинги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламан ва жаҳон чемпионати финалини ҳам бошқариш насиб этсин, илоҳим.

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:41, 01.01.2016.
Ўқилди: 8298 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.