"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес жорий мавсумни омадсиз ўтказаётгани учун танқидлар нишонига айланган Уэйн Рунини қўллаб-қувватлаб чиқди.
"Ҳозир Руни учун осон давр эмас. Лекин у вазиятдан чиқиб кета олади. Мен ҳамиша гапириб келганманки, Руни бир кун келиб яримҳимоячига айланишини. Лекин у ҳозир ҳам марказий ҳужумчи ўрнида ўйнатилмоқда.
Уни футбол оламидаги юқори савияли футболчилар сафидан ўчиришга ҳали эрта деб биламан.
Ван Гаалга эса вақт керак. Умид қиламанки, "МЮ" ван Гаалга кўпроқ ишлаш имконини беради. У бунга муносиб.
У "МЮ"ни кучайтириш учун ишлашда давом этмоқда. "МЮ" бир қатор футболчиларни сотиб олди ва Испаниядаги тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, уларга ўйнаб кетиши учун вақт керак", - дейди Мойес.
Маълумот учун, жорий мавсумда Уэйн Руни АПЛнинг 15та турида иштирок этиб, 2та гол урди ва 1 голли пас муаллифи бўлди.