"Валенсия" бош мураббийи Гари Невилл Испания чемпионатида "Реал"га қарши учрашувдан сўнг (2:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ўйинда мен "Вильярреал" билан учрашувдаги иккинчи бўлимдаги ўйинимизнинг давомини кўришни истагандим. Биз дастлабки 10 дақиқадаги ҳаракатларимиз учун жазоландик.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг ажойиб футбол кўрсатдик. Ёшларимиз ўзларини кўрсатиши мумкин эди, аммо бу камлик қилар эди. Биз ютишимиз мумкин эди,аммо Бэйл... Бу футбол.
Рақиб футболчиси четлатилганидан сўнг тўпни назорат қилишимиз осонлашиши керак эди, аммо биз суст ўйнай бошладик, бизга тезлик етишмади. Биз бўшашгандай кўриндик. Баъзан камчилик бўлиб қолган рақибга қарши ўйнаш қийин", - дейди Невилл.