Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади

Баҳо:
+ | -

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан 10:00 ва 17:00 ларда ўтказилади.


Охирги йиғинда иштирок этганлардан Даврон Абдураҳмонов ва Элдор Ҳошимов бу сафар терма жамоага чақирилмаган. Уларнинг ўрнига Хитойнинг "Гансу Масрей" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Шуҳрат Тожибоев таклиф этилган.


Бугун эрталабки машғулотда барча футзалчилар тўлиқ иштирок этишди, ҳеч кимда жароҳат йўқ. Машғулотда асосий эьтибор ўйин пайтида юзага келадиган вазиятлардан унумли фойдаланишга қаратилди.

Ушбу йиғин 20 январга қадар давом этади. 21 январь куни вакилларимиз Қозоғистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Олма-Ота шаҳрига учиб кетишади. Қўшниларимизга қарши ўйинлар 22 ва 23 январга мўлжалланган.

Ушбу йиғинга қуйидаги футзалчилар чақирилди.

Исми

Фамилияси

Жамоаси

1

Рустам

Умаров

“Олмалиқ”

2

Клим

Тюгаев

“Олмалиқ”

3

Акмал

Хазратқулов

“Дўстлик-AIN”

4

Феруз

Фахриддинов

“Дўстлик-AIN”

5

Константин

Свиридов

“Олмалиқ”

6

Жавлон

Аноров

“Олмалиқ”

7

Суннат

Куралов

“Олмалиқ”

8

Андрей

Шлема

“Олмалиқ”

9

Жамолиддин

Шарипов

“Олмалиқ”

10

Фарҳод

Абдумавлонов

“Ардус”

11

Дилшод

Раҳматов

“Ардус”

12

Даврон

Чориев

“Ардус”

13

Дилшод

Ирсалиев

“Ардус”

14

Нодир

Элибоев

“Ардус”

15

Илҳом

Ҳамроев

“Ардус”

16

Артур

Юнусов

“Ардус”

17

Шуҳрат

Тожибоев

“Гансу Масрей”    



Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоаси Қирғизистон, Ливан ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши кураш олиб боради


Таъкидлаб ўтиш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:40, 04.01.2016.
Ўқилди: 3262 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.