Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Дрогба футболчилик фаолиятини якунлайди ва мураббий сифатида ишлайди

Баҳо:
+ | -

Кот д'ивуарлик ҳужумчи Дидье Дрогба футболчилик фаолиятини якунлайди. У ўзининг ҳозирги жамоаси, МЛСда иштиррк этувчи Канаданинг «Монреаль Импэкт» жамоасига шу ҳақда маълум қилган.

37 ёшли Дрогба кейинги фаолиятини ҳам аниқлаб олган. У ўзининг собиқ жамоаси «Челси»да бош мураббий Гуус Хиддинкка ёрдамчилик қилади. Дрогба «Челси» жамоасининг мураббийлар штабига жамоанинг ЕЧЛ доирасида ПСЖ жамоасига қарши ўтказадиган ўйинларидан олдин келиб қўшилиши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ, «Челси» ва «Монреаль Импэкт» Дрогбанинг трансфери борасида музокара олиб бораётгани хабар қилинганди. Маълумот учун, Дрогба 2004 йилда Франциянинг «Марсель» жамоасидан «Челси»га келиб қўшилган ва 2011 йилгача шу жамоада ўйнаб, 8 мавсум давомида 101та гол урганди.

У кейинчалик Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» ва Туркиянинг «Галатасарой» жамоаларида ўйнади. 2014-2015 йиллар мавсумида эса яна «Челси»га қайтиб, навбатдаги совринлар қўлга киритилишида ўз ҳиссасини қўшди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 07:23, 07.01.2016.
Ўқилди: 2550 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.